Райан Аит-Нури “Манчестер Сити” футболчисига айланди.
“Шаҳарликлар” ҳимоячининг трансфери ва у билан 2030 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолангани ҳақида хабар беришди.
"Вулверхэмптон" 24 ёшли футболчи учун 40 миллион евро олиши хабар қилинганди.
Аит-Нури 2020/21 йилги мавсумдан бери Премьер-лигада ўйнамоқда. У чемпионатда 135 та ўйин ўтказиб, 11 та голли узатмани амалга оширган (ўтган мавсумда 7 та).