Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Расман! Исроил Мадримовнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди

Расман! Исроил Мадримовнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди

Профессионал бокснинг супер яримўрта вазн тоифасида собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримовнинг кейинги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Ҳамюртимиз 2026 йилнинг 24 январь куни (Тошкент вақти билан 25 январь тонги) АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги Fontainebleau мажмуасида ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Мадримов ҳамкорлик қилувчи Matchroom Boxing промоутерлик компаниясининг хабар беришича, боксчимизга ўша куни Доминикан Республикаси вакили Луис Дэвид Салазар рақиб бўлади.

Маълумот учун, 30 ёшли Исроил "The Dream" Мадримов фаолияти давомида 13 та жанг ўтказиб, 10 ғалаба, 2 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. У охирги жангини жорий йил февраль ойида америкалик Вержил Ортисга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берганди. 32 яшар Дэвид Салазар ҳисобида эса 20 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

Расман! Исроил Мадримовнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди

Киритилди: Бугун 11:28. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!