Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Расман: "Барселона" янги трансфер эълон қилди (фото)

Расман: "Барселона" янги трансфер эълон қилди (фото)

Ўнг қанот вингери Руни Барджи "Копенгаген"дан "Барселона"га ўтди. Бу ҳақда Каталония клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. 19 ёшли шведнинг меҳнат шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Аввалроқ, янги футболчининг хариди "Барселона"га тахминан икки миллион еврога тушгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда Барджи олтита учрашувда қатнашиб, гол ура олмаган. Вингер мавсумнинг кўп қисмини хочсимон боғламининг узилиши туфайли ўтказиб юборди.

Ҳаммаси бўлиб Барджи "Копенгаген" сафида 84 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган.

Расман: "Барселона" янги трансфер эълон қилди (фото)

Киритилди: 19:29 14.07.2025. Ўқилди: 597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!