Франциялик мутахассис Патрик Виейра Италия чемпионатида иш топди. 48 ёшли мураббий Генуянинг "Женоа" клубини бошқаради, деб хабар берди клуб матбуот хизмати. Томонлар 2026 йил ўрталарига мўлжалланган меҳнат шартномасини имзоладилар.
Виейра истеъфога чиқарилган Альберто Жилардинонинг ўрнини эгаллади. Патрикнинг охирги иш жойи Франциянинг "Страсбург" клуби эди.
"Женоа" Италия чемпионати мавсумининг биринчи ярмини муваффақиятсиз ўтказмоқда. Ўтказилган 12 турдан сўнг Генуя терма жамоаси ўн очко жамғариб, А серия турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.