Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Рақобат қўмитасига «Humans» ва «Beeline» алоқа компаниялари устидан шикоятлар келиб тушди

Рақобат қўмитасига «Humans» ва «Beeline» алоқа компаниялари устидан шикоятлар келиб тушди

«Oʻzbektelecom» АК (UZMOBILE), «Coscom» МЧЖ (UCELL), «Universal mobile systems» МЧЖ (MOBIUZ), «Unitel» МЧЖ (Beeline) ва «Humans» МЧЖ алоқа компаниялари томонидан белгиланган тарифлардаги тушунмовчиликлар, алоқа ва интернет хизматларининг сифатсизлиги, кўрсатилмаган хизматлар учун ортиқча тўловлар олинишига оид кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу ҳақида Рақобат қўмитаси маълум қилди.

Хабарга кўра, қўмита мазкур мурожаатларни мобил алоқа хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома, танланган тариф режаси ва алоқа хизматларининг шартларига мослиги юзасидан ўрганишлар ўтказмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилоятида «Humans» алоқа хизмати фойдаланувчиси 6 млн 700 минг сўм пул маблағи тегишли ҳисобга ўтмагани, ечиб олинган пул қайтариб ололмаётганидан норози бўлган.

Аниқланишича, мурожаатчи ҳақи бўлиб чиққан. Натижада фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган ва «Humans» МЧЖ алоқа хизмат кўрсатиш компанияси томонидан 6 млн 700 минг сўм пул тўлиқ қайтариб берилиши таъминланган.

Тошкент вилоятида ҳам «Humans» МЧЖ кўрсатган хизматдан норози фуқаро қўмитага мурожаат қилган.

Таъкидланишича, фойдаланувчи телефон рақами орқали пул маблағини компания электрон ҳамёнига ўтказаётган вақтда битта рақамга адашганлиги боис бошқа ҳисоб рақамга ўтиб кетгани, эндиликда, пул маблағларини қайтариб ололмаётганлиги аниқланган.

Якунда «Humans» МЧЖ томонидан 6,2 млн сўм пул маблағлари фуқаронинг пластик картасига қайтариб берилган.

Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи шахс ҳам «Humans» алоқа компаниясидан янглишиб юборилган 5 млн сўмини қайтариб ололмаётганлиги юзасидан норози бўлган.

Ўрганиш давомида МЧЖ мутахассислари билан суҳбатлашилиб, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддалари талаблари бўйича тегишли тушунтиришлар бериб ўтилган. 5 млн сўм маблағ эса фуқаронинг банк пластик картасига ўтказиб берилган.

Сурхондарё вилоятидан мурожаат қилган фуқаро «Beeline» компаниясининг бепул иловасидан 450 000 сўм пул маблағини тўлиқ ўтказа ололмагани, мобил иловада қолиб кетган пулни эса қайтариш бўйича компания ҳеч қандай чора кўрмаётганлиги маълум қилган.

Якунда носозлик туфайли мобил иловада қолган маблағ истеъмолчига «Unitel» МЧЖ томонидан қайтарилган.

Маълумот учун, Рақобат қўмитасига жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида алоқа бўйича истеъмолчилардан 1 563 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Умумий ҳисобда эса 91,5 млн. сўмга яқин маблағ истеъмолчиларга қайтариб берилган.

Киритилди: 23:20 17.09.2024. Ўқилди: 1517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!