Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Рақобат қўмитаси “Нукус халқаро аэропорти”га нисбатан иш қўзғатди

A A A
Рақобат қўмитаси “Нукус халқаро аэропорти”га нисбатан иш қўзғатди

Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси “Нукус халқаро аэропорти” МЧЖ томонидан амалга оширилган танлов савдоларида қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган.

Ўрганишлар натижасида, мазкур МЧЖ Давлат харидлари портали орқали амалга оширган 120 000 000 сўмлик танлов савдоларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари” ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлари талабларига риоя қилмаганлиги аниқланган.

Хабар берилишича, қўмита махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли Низом талабларини бузиш аломатлари билан “Нукус халқаро аэропорти” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан тегишли таъсир чораси қўлланилган.

Киритилди: 03:10 27.08.2024. Ўқилди: 1713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!