Бугун 15 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Рақамлар ўйини

Рақамлар ўйини

Хитой АҚШнинг қўшимча тарифларни ошириши муносабати билан Жаҳон Савдо Ташкилотига (ВТО) янги даъво аризаси билан мурожаат қилди.

Хитой Савдо Вазирлигининг баёнотлари:

▪️ АҚШнинг Хитойга нисбатан ғоят юқори тарифлар жорий қилиши “рақамлар ўйини”га айланди ва бу иқтисодий жиҳатдан амалий аҳамиятга эга эмас;

▪️ АҚШнинг бир қатор савдо ҳамкорларига тарифларни жорий қилишни тўхтатиб қўйиши Вашингтоннинг шантаж йўли билан шахсий манфаатларига эришишга интилаётганини ўзгартирмайди;

▪️ Хитой АҚШни “ўзаро” деб аталган тарифларни бекор қилишга ва ўзининг нотўғри ҳаракатларини тўлиқ тузатишга чақиради;

▪️ АҚШ тарифларининг жорий этилиши жаҳон иқтисодиёти ва глобал бозорларда силкинишларни келтириб чиқарди, бунинг учун бутун жавобгарлик Вашингтонга юкланади;

▪️ АҚШнинг бир томонлама тарифлар жорий этиши халқаро савдо қоидаларини, иқтисодий қонунларни бузди ва соғлом ақлга зид келади.

Киритилди: 04:21 13.04.2025. Ўқилди: 1075 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!