Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Раъно Ярашева эрининг қасами сабаб 4 ёшли фарзанди вафот этгани ҳақида гапириб берди

Раъно Ярашева эрининг қасами сабаб 4 ёшли фарзанди вафот этгани ҳақида гапириб берди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева "YouTube"даги YashinTV каналига эксклюзив интервью берди.

Раъно Ярашева суҳбат давомида биринчи турмушидан ажрашиши сабаби, эрининг қасами сабаб қизалоғи ўлиб қолгани ҳақида гапириб берди.

— Дўстлар билан бир даврада ўтирганимизда шеърлар ўқишларим турмуш ўртоғимга ёқмас эди. Ўша даврадан чиқиб токи уйга келгунимизча нимага ўзингни кўрсатасан, деб мен билан жанжаллашиб келардилар. Бу одатларидан сўнг кейинги сафар ўшанақа давраларга, ўтиришларга бормайман, десам, сен мен билан бирга юришга ор қиляпсанми, дердилар. Аллоҳ бизга қиз берди, ўғил берди, аммо тортишувларимиз тугамади. Мен ўйлаган эркинлик, орзулар бўлмади, турмуш дегани ҳам жуда машаққатли ҳаёт экан.

Бир куни ўша одам ичиб келиб, қаттиқ жисм билан бошимга урган. Уйдан дадамникига чиқиб кетганман. Буни дадам кўриб, нима бўлди, дедилар. Дадамга осонликча кўп нарсани айтмас эдим, чунки уларнинг жаҳллари жуда баланд эди. Бўлган воқеани айтганимда, сени ҳам бирор айбинг бордирки, шундай ургандир, дедилар. Ўз-ўзидан шундай жанжал бўлганини айтганимдан сўнг акам, онам, дадам машинага ўтириб, эримнинг уйига келганмиз

Бир жанжаллашганимизда эрим агар оилам билан асоссиз жанжаллашсам, заррача кўнглини оғритсам, боламнинг ўлигининг устида турай, деб қасам ичганди. Ўшандан сўнг тўрт ёшлик қизалоғимиз ўлиб қолди. Ёш оилалар ҳар қандай вазиятда ҳам болаларини ўртага қўйиб қасам ичишлари керак эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу нарсага жиддий эътибор бериш керак

Хуллас, дадам билан эримнинг ҳовлисига бордик. Дадам эримга нимага қизимни урдинг, дедилар. Улар жим турдилар. Қизим ўғрилик қилдими, бузуқлик қилдими, уйингдан бирор нарсани сендан сўрамасдан сотиб юбордими, нима қилди, дедилар. Энди оилада бўлади-ку, урдим-да, деб жавоб берганларида дадам у одамга мушт тушириб юборди. Шу воқеадан сўнг биз бутунлай ажрашиб кетдик, дейди Раъно Ярашева.

Киритилди: 13:35 28.05.2021. Ўқилди: 8549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!