Россияда ранг ажрата олмайдиганлар учуе махсус телевизор ихтиро қилишди. Унда алгоритмлар тасвирларни шундай мослаштирадики, улар дальтониклар учун кўпроқ ажралиб туради, лекин умумий ранглар палитраси бузилмайди. Яъни, барча объектларнинг ранги табиий бўлиб қолади ва телевизор нормал кўриш қобилиятига эга одамлар учун ҳам яроқлилигини йўқотмайди.
Алгоритм дальтониклар учун йўқолган рангларни аниқлайди. Кейин тизим ёрқинликни созлайди, бу элементларнинг контрастини кучайтиради ва асл ранг палитрасини сақлайди. Шундай қилиб, рангни кўришда нуқсони бўлган одамлар муҳим тасвирларни яхшироқ ажрата оладилар.
Усулнинг самарадорлиги эксперимент натижасида тасдиқланди. Нормал кўриш қобилиятига эга иштирокчиларнинг 95 фоизи ва ранг ажратолмайдиганларнинг 90 фоизи қайта ишланган тасвирлар реал кўринишига гувоҳлик бердилар.