Бугун 28 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Раньеридан энди Шомуродов асосий ҳужумчими деб сўрашди

Раньеридан энди Шомуродов асосий ҳужумчими деб сўрашди

Клаудио Раньеридан Артём Довбикнинг мушак жароҳати фонида Элдор Шомуродовнинг ўсиши ҳақида сўралди.

Ўзбекистонлик ҳужумчи январь ойида пойтахтдан кетиши тўғрисида доимий миш-мишлар бўлишига қарамай, захирадан чиқиб ишончли ўйинчи сифатида барчани ҳайратга солди.

Шомуродов жамоасининг иккинчи голини урган Монцага қарши ғалабадан сўнг, Ранеридан энди уни асосий ҳужумчи деб ҳисоблайдими-йўқми, деб сўрашди.

"Бу йигитлардан бирортасини ўйнатиш ҳақида ҳеч қачон салбий фикрда бўлмаганман. Уларнинг ҳар бири иштирок этишни хоҳлайди," дея жавоб берди у.

"Танлов қилиш қийин, лекин хато қилсам ҳам, бу кичик хато бўлади, чунки ҳамма яхши машқ қилади," дея қўшимча қилди у.

"Натижа инсонга ва унинг иродасига боғлиқ. Бу ерда ҳамма машқ қилади ва доимо 100 фоиз куч билан ҳаракат қилади."

Киритилди: 22:24 26.02.2025. Ўқилди: 4127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!