Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Рамзан Қодиров ҳақидаги маълумотлар рад этилди

Рамзан Қодиров ҳақидаги маълумотлар рад этилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг касаллиги ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди, деб ёзди мамлакат парламенти спикери Магомед Даудов инстаграмдаги саҳифасида.

“ОАВда ёзилганлари ҳақиқат эмас. Биламан, республикамиз аҳолиси бу миш-мишлардан ташвишга тушиб қолишган. Аммо хавотирга сабаб йўқ”, – дея таъкидлаган Магомед.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда Қодиров коронавирус билан касалланганлиги ва унинг аҳволи оғир деб баҳолангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Чеченистон раҳбари Москва клиникасига ётқизилгани ҳақида ҳам айтилганди.

Киритилди: 12:51 23.05.2020. Ўқилди: 4011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!