UFC промоушенидаги аралаш яккакураш устамиз Рамазон Темиров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирди.
Ҳамюртимиз Таиланддаги ўқув-машғулот йиғинида допинг учун тест топширган ва афсуски, таҳлил натижалари ижобий чиққан эди. Бунинг натижасида унинг 26 июль куни Абу-Даби шаҳрида қозоғистонлик Асу Алмабаевга қарши жанги бекор бўлганди. Ҳозирча допинг учун Рамазонга қандай жазо берилиши маълум эмас.
"Алҳамдулиллаҳ! Ҳар бир жангчининг орзуси бўлган дунёнинг энг яхши Лигасида, бўлиб ҳам Топ жангчилар қаторидаман. Ҳозир Аллоҳ менга синов бериб синади. Бу бўлди, ҳаммаси шу жойда қолади дегани эмас. Мен йўлимда ҳаракат қилишда давом этаман, Ин Ша Аллоҳ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Алҳамдулиллаҳ!", - дея ўзининг инстаграм сторисида сурат ва унга изоҳ қолдирган Темиров.