Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Рамазон ойида туғилган фарзандларга хослаб исм қўйиш шартми?

A A A
Рамазон ойида туғилган фарзандларга хослаб исм қўйиш шартми?

- Рамазон ойида туғилган фарзандларга хослаб исм қўйиш шартми? Масалан, Рўзивой ёки Рамазон сингари исмларни.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

- Шариатимизда Рамазонда туғилган болага рўзага мослаб исм қўйиш шартлиги ҳақида кўрсатма йўқ. Баъзиларнинг: “Бола Рамазон ойида туғилса, Рамазон, Рўзи ва Ҳайит исмини қўйиш керак” деган ва яна шунга ўхшаш гаплари асоссиз ва динимизга алоқаси йўқдир. Мусулмончилик анъаналарига кўра Аллоҳ таолога бандалик маъносини ифодаловчи, пайғамбарлар, саҳобалар, алломалар, солиҳ кишилар ва тақволи оналаримизнинг исмларни қўйиш мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.

Киритилди: 17:32 16.04.2022. Ўқилди: 3614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!