Ҳозирча Ўзбекистон мусулмонлари идораси расман Рамазон ҳайитининг аниқ кунини эълон қилмади. Бу ой чиқишига қараб, уламолар томонидан белгиланади. Дастлабки тақвимга кўра, Рамазон ҳайити 31-март, душанба кунига тўғри келиши кутилаётган эди.
Бироқ қўшниларимиз Қозоғистон, Қирғисистон ва Тожикистонда бу йилги Рамазон ойи 29 кун давом этиши ва Рамазон ҳайити 30-март куни нишонланиши эълон қилинди.
🗓 Агар Рамазон ҳайити бизда ҳам 30-март, якшанба кунига тўғри келиши эълон қилинса, унда Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига, яъни 31-март, душанбага кўчирилади.
У ҳолда байрам муносабати билан дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:
✅❌ 29-март (шанба) — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;
✅✅ 30-март (якшанба) — Рамазон ҳайити;
✅✅ 31-март (душанба) — Рамазон ҳайити муносабати билан 30-март кунидан кўчирилган барча учун дам олиш куни.
Рамазон Ҳайити муносабати билан яна қўшимча дам олиш куни бериладими ёки йўқми (масалан, олти кунликлар учун шанбани дам олиш куни дея эълон қилиш), бу ҳозирча номаълум.