«Барселона» ҳужумчиси Рафинья Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида «Фейеноорд» устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикр билдирди. Шунингдек, у «Олтин тўп» учун номзодлар рўйхатига киритилмагани ҳақида гапиришдан бош тортди.
Каталонияликлар рақибини 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Бразилиялик вингер эса дубль қайд этди.
«Бундай узоқ мавсумда ҳар доим кўтарилишлар ва пасайишлар кўп бўлади. Мавсумни шундай бошлаш бизга ишонч беради. Бизнинг мақсадимиз — шу руҳда давом этиш. Пасайишларни имкон қадар камайтиришга ҳаракат қилиш. Яхши ўйинлар ўтказишда давом этиш — биз истаган нарса шу.
«Олтин тўп»ми? Мен «Олтин тўп» ҳақида гапирмаяпман. Мен «Барселона» ҳақида гапиряпман — биз ажойиб мавсум ўтказяпмиз», — деди Рафинья.