Бугун 19 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Рафинья Ламин Ямални "Олтин тўп"га муносиб деб ҳисоблади

Рафинья Ламин Ямални "Олтин тўп"га муносиб деб ҳисоблади

"Барселона" вингери Рафинья Испания чемпионатининг 6-турида "Расинг" устидан қозонилган 7:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоадоши Ламин Ямални "Олтин тўп"га муносиб футболчи деб атади.

"Сен феноменсан. Мен учун "Олтин тўп" соҳибисан", — деб ёзди Рафинья испаниялик футболчининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қолдирган изоҳида.

8 сентябрь куни France Football журнали 2026 йилги "Олтин тўп" совринига номзодлар рўйхатини эълон қилди. Тақдирлаш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

"Барселона" Ла Лигада ўтказган 6 та учрашувининг барчасида ғалаба қозониб, 18 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

"Расинг" эса 7 очко билан 10-поғонани эгаллаб турибди.

Киритилди: 23:58 17.09.2026. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!