Миср ва Ғазо сектори чегарасида жойлашган Рафаҳ пункти очилди ва Ғазодан беморларни қабул қила бошлайди.
Бу ҳақда Мисрнинг Шимолий Синай провинцияси губернатори Холид Мугавер маълум қилди.
"Бир неча кун олдин мен барча журналистларга Рафаҳ ўтиш жойи тез орада ярадорларни қабул қила бошлашини айтдим. Бугун унинг очилиши эълон қилинди. Биз беморларни қабул қилишни бошлаймиз", - деди губернатор баёнотида.
Шу билан бирга, Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аниқлик киритишича, Фаластин анклавидаги беморлар ва ярадорларнинг биринчи гуруҳи 1 феврал, шанба куни Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти орқали жўнаб кетади.