Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Қўйлиқда маска-шоу": ИИВ ходимлари фуқароларга куч ишлатгани ҳақида хабарлар тарқалди

"Қўйлиқда маска-шоу": ИИВ ходимлари фуқароларга куч ишлатгани ҳақида хабарлар тарқалди

Интернет тармоғида «Қўйлиқда маска-шоу?» сарлавҳали видео тарқалиб, унда муаллиф ички ишлар органлари ходимлари хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиб, фуқароларга нисбатан жисмоний куч ишлатаётганлари ҳақида хабар берилган. Тошкент шаҳар ҳокимияти бу борада баёнот берди.

"Ушбу хабар ҳақиқатдан йироқдир. 2021 йил 31 декабрь куни ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари Тошкентда «Хавфсиз пойтахт» консепцияси доирасида профилактик тадбирлар ўтказдилар. Ходимлар аҳолига нисбатан куч ишлатмаганлар, ҳеч кимга бадан шикастлари етмаган.

Фуқаролардан маълумотларни расмий манбалардан олишларини илтимос қиламиз. Нотўғри хабарларни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўшимча текширув ўтказилмоқда".

Киритилди: 23:38 05.02.2022. Ўқилди: 7012 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!