“Ўзенергоинспекция” томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган назорат тадбирида Қуйи Чирчиқ туманида “А. М.” МЧЖга қарашли бино ҳисоблагичнинг уланиш схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартириб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 1 миллиард 105 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.