Қувайтдаги нефтни қайта ишлаш заводида бир нечта қуролланган дронларнинг ҳужуми ортидан ёнғин содир бўлди.
Бу ҳақда Қувайт нефть корпорацияси хабар берди.
Компаниянинг маълумотларига кўра, "Аш-Шувайхдаги нефтни қайта ишлаш заводида учувчисиз учиш аппаратларининг ҳужуми ортидан ёнғин содир бўлган". Компания дрон ҳужумида қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини маълум қилди.