Бугун 22 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қува ва Фарғона туманларида 1,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Қува ва Фарғона туманларида 1,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Ҳудудларда табиий газ таъминотидаги ноқонуний ҳолатларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, Фарғона вилояти газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман/шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтказилган рейдлар давомида бир қанча қоидабузарлик ҳолатлари фош этилди.

Қува туманидаги “Тахтакўприк” МФЙда жойлашган умумий овқатланиш масканларидан бирида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи газ таъминоти корхонаси билан тегишли шартнома тузмаган ҳолда “зангори ёқилғи”дан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди ва 1 миллиард 144 миллион сўм миқдорида зарар ҳисоблаб чиқилди.

Ёна бир қонунбузарлик ҳолати Фарғона туманида аниқланди. “Тинчлик” МФЙдаги нонвойхона эгаси табиий газдан лойиҳа-техника ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, тармоққа ноқонуний уланган ҳолда фойдаланиб келган. Мазкур ҳолат юзасидан 733 миллион 428 минг сўмлик зарар қайта ҳисоблаб чиқилди.

Юқоридаги ноқонуний ҳолатлар бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди. Мазкур йўналишдаги назорат тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда.

Киритилди: 18:21 19.09.2025. Ўқилди: 537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!