Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Қува тумани, Қўқон ва Марғилон шаҳарларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди

A A A
Қува тумани, Қўқон ва Марғилон шаҳарларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди

Йиғилишда Қува тумани, Қўқон ва Марғилон шаҳарларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қува аҳолиси 280 мингга яқинлашди. Туманда тадбиркорлар жуда кўп, имконият ҳам, шароит ҳам етарли. Туман ҳокимлиги тўғри ёндашув қилса, инвестиция, ишлаб чиқариш, иш ўрни ва экспортни каррасига ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Қувада мева-сабзавотни қайта ишлаш қуввати 10 фоиз. Мустақиллик маҳалласидаги 100 дан зиёд хонадон яқин жойдан 15 гектар ер ажратилса, мева улгуржи бозорини ташкил қилишга тайёр.

Россиялик инвесторлар ҳам 5 гектарда 20 миллион долларлик 100 минг тонна мевани қайта ишлайдиган агрологистика марказини қуриш, саудиялик ҳамкор иситиш ва совутиш тизимлари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича таклиф билдирган.

Бу лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Киритилди: 14:18 12.07.2024. Ўқилди: 1353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!