Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўштепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Б.А. бошқарувидаги “Hyundai Code” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган “Esse change” ва “Milano London” номли жами 27 500 қути умумий баҳоси 440,6 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Фарғона туманида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.