Қўшма Штатлар Венесуэла раҳбарияти ҳамкорлик қилишдан бош тортса, унга қарши яна куч ишлатишга тайёр, дея фикр билдирди Марко Рубио.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио бу ҳақда Сенатнинг Халқаро муносабатлар қўмитасида бўлиб ўтган тингловида маълум қилди.
"Агар бошқа усуллар самара бермаса, куч ишлатишга тайёрмиз. Умид қиламизки, вазият бу даражагача бормайди. Аммо биз Америка халқи ва ушбу яримшардаги миссиямиз олдидаги бурчимиздан воз кечмаймиз," — дея таъкидлади Рубио.
Давлат котиби, шунингдек, Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес мамлакат энергетика секторини Америка компаниялари учун очишга, уларга нефт қазиб олишда имтиёзли фойдаланиш имкониятини беришга ва уни сотишдан тушган даромадни АҚШ маҳсулотларини сотиб олишга йўналтиришга ваъда берганини маълум қилди.