Бу ҳақда АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог маълум қилди.
Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги чиқишида Келлог шунингдек, музокаралар столида Украина бўлишини, лекин Европа қатнашмаслигини таъкидлади.
Келлогнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Ҳозирча тинчлик музокаралари қандай бўлишини аниқ айтиш қийин;
◾️ Ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик шартномаси Украина учун катта ютуқ бўлмаслиги мумкин;
◾️ Келишувнинг муваффақияти ўт очиш тўхтатилганидан кейин у биринчи бор бузилганда, барча томонлар бунга қандай жавоб беришига қараб аниқланади;
◾️ Трамп АҚШнинг манфаатларидан воз кечмайди;
◾️ Трампнинг асосий мақсади урушни бутунлай тўхтатиш ва Украинани суверен ҳамда хавфсиз давлатга айлантириш;
◾️ Украинанинг урушдаги йўқотишлари АҚШнинг Вьетнам ва Корея урушларидаги йўқотишларидан уч баравар кўп. Трамп буни тўхтатмоқчи;
◾️ Россия билан музокалраларга Стив Уиткофф масъул. Украина ва Европа билан музокаралар мени зиммамда. Бу ёндашув тезкор қарор қабул қилиш учун танланган;
◾️ Украина ва Россия тезроқ ўт очишни тўхтатишга қарор қилишлари керак;
◾️ Қўшма Штатлар Украинани молиялаштиришда давом этади, аммо одамларнинг қурбон бўлишига чек қўйиш керак.