Қўшма Штатлар терроризм ва кибержиноятчиликка қарши кураш мақсадида олти нафар жисмоний ва тўққиз юридик шахсни, жумладан, Россиядан ҳам вакилларни санкциялар рўйхатига киритди.
Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги сайтида айтилган.
Қайд этилишича, санкциялар рўйхатига Яман, Ливан ва Туркия фуқаролари киритилган.
Бундан ташқари, Россия фуқаролари Андрей Коринец ва Руслан Перетятколарга нисбатан чекловлар жорий этилди.
Россиянинг "Русстрой" корхонасига ҳам санкциялар жорий этилди.