Қўшма Штатлар Минск ғилдиракли трактор заводи (МЗКТ) ва Хитойнинг учта корхонасига ракета технологиясини Покистонга ўтказгани учун санкциялар киритди.
Давлат департаменти матбуот хизмати тарқатган ҳужжатда айтилишича, санкциялар жорий этилишига Покистоннинг баллистик ракеталарни, шу жумладан узоқ масофага учувчи ракеталарни ишлаб чиқиш дастури учун ракеталарда қўлланилган маҳсулотларни ушбу компаниялар томонидан узатилгани сабаб бўлган.
ТАСС хабарига кўра, МЗКТдан ташқари, Хитойда жойлашган Xi'an Longde Technology Development Company Limited, Tianjin Creative Source International Trade Co Ltd ва Granpect Co. Ltd корхонаси санкцияга учраган.