"Дунёда эътибор қаратишга арзийдиган жуда кўп масалалар бор. Ўта даҳшатли воқеалар содир бўлмоқда. Миллий манфаатларимизга устувор аҳамият беришимиз зарур", — дея таъкидлади Марко Рубио.
Шу билан бирга, Давлат департаменти раҳбари икки энг йирик ядровий давлат Қўшма Штатлар ва Россиянинг бир-бири билан мулоқот қилмаслиги "масъулиятсизлик" ҳисобланиши айтди.
"Агар 1961 йилда АҚШ-Россия алоқалари бўлмаганида, “Кариб инқирози” пайтида дунё вайрон бўлиши мумкин эди", — деди АҚШ Давлат котиби.
Рубионинг сўзларига кўра, Вашингтон Моска билан вазиятни тўғри баҳолаш ва можароларнинг олдини олиш учун музокаралар олиб бориши керак, дўстона муносабатлар эса фақат шартлар ўзгарганда тикланиши мумкин.