Бугун 21 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қўшма Штатлар биринчи марта атом электр станциясини қайта ишга тушириш ниятида

Қўшма Штатлар биринчи марта атом электр станциясини қайта ишга тушириш ниятида

АҚШ федерал ҳукумати Мичиган жануби-ғарбидаги атом электр станциясини қайта ишга туширишга ёрдам бериш учун 1,5 миллиард доллар кредит ажратади.

Бу ҳақда Associated Press штат расмийларига таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Holtec International 800 мегаватт қувватга эга Палисадес атом электр станциясини 2022 йилда сотиб олган ва уни демонтаж қилишни режалаштирган. Бироқ, энди, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти ва штат органлари кўмагида уни 2025 йилгача қайта ишга тушириш режалаштирилган. Бунинг учун тегишли текширувлар, синовлар ва АҚШ ядровий тартибга солиш комиссиясининг рухсати ўтказилади.

Бу АҚШда қайта ишга тушириладиган биринчи атом электр станцияси бўлади, деди губернатор Гретхен Уитмер.

Киритилди: 10:07 28.03.2024. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!