Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қуролли Кучлар тизимида “Маънавият қалқони” республика китобхонлик танлови ўтказилади

Қуролли Кучлар тизимида “Маънавият қалқони” республика китобхонлик танлови ўтказилади

“Қуролли Кучлар тизимида республика китобхонлик танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–128-сон, 07.04.2026 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2026 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидагилар ўртасида алоҳида-алоҳида “Маънавият қалқони” республика китобхонлик танлови 4 босқичда ўтказилади:

▫️ муддатли ҳарбий хизматчилар;
▫️ контракт бўйича ҳарбий хизматчилар;
▫️ олий ҳарбий ва олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари курсантлари (курсантлар);
▫️ ҳарбий-академик лицейлар ўқувчилари (ўқувчилар).

📝 Китобхонлик танловининг республика босқичида вазирлик ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизматчилари, контракт бўйича ҳарбий хизматчилари, курсантлари ҳамда ўқувчилари орасидан:

🚘 1-ўринни эгаллаган 4 нафар ғолибнинг ҳар бири Олий Бош қўмондоннинг бош соврини – электромобиль ҳамда диплом билан тақдирланади;

💰 2-ўринни эгаллаган 4 нафар совриндорнинг ҳар бири БҲМнинг 100 баробари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланади;

💸 3-ўринни эгаллаган жами 4 нафар совриндорнинг ҳар бири БҲМнинг 70 баробари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланади.

⏳ Китобхонлик танловининг республика босқичида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати рағбатлантириш тариқасида 1 ойга қисқартирилади.

Киритилди: Бугун 18:18. Ўқилди: 252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!