Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади. Ундан кейинги ўринларни Россия президенти Владимир Путин (79,3%) ва Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу (71%) эгаллаган.
Рўйхатдан, шунингдек, Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоминаий (63%), Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин (62%), Хитой раиси Си Жинпин (49%) ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен (25%) жой олган.