Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қурилиши тугалланмаган цех биноси аукционга чиқарилди

Қурилиши тугалланмаган цех биноси аукционга чиқарилди

Мажбурий ижро бюроси органлари иш юритувидаги банклар фойдасига ҳал қилинган суд қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан муайян ишлар қилинмоқда.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг қарздорлар “А.D.А” МЧЖ ва “Х.J.M.” МЧЖдан солидар тартибда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Хоразм минтақавий филиали фойдасига жами 790.904 АҚШ доллари ва судга даъво ариза киритишда тўланган 30.000 сўм почта харажати ундириш, ундирувни гаров мулки ҳисобланган бино-иншоотларга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Қарздорликни бартараф қилиш учун қонунчиликка мувофиқ, қарздорларга ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.

Ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки бўлган ва ижро ҳужжатида ундирувга қаратилиши белгиланган Урганч тумани, Чаккашоликор қишлоғи, “Шерматлар” маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 400 кв.метр, қурилиш ости майдони 237,45 кв.метр бўлган қурилиши тугалланмаган нон ва булочка ишлаб чиқариш цехи хатланиб, бошланғич баҳоси 370 млн. сўмга “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди.

Келгусида, мулк реализациясидан тушган пул маблағлари қарздорликни қоплаш учун йўналтирилади.

Ҳикматжон Отабоев,

Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси инспектори

Киритилди: 22:49 25.04.2024. Ўқилди: 1292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!