Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Хоминаий Миллий хавфсизлик раҳбари Али Ларижонийга муҳим ваколатларни топширди

Хоминаий Миллий хавфсизлик раҳбари Али Ларижонийга муҳим ваколатларни топширди

Оятуллоҳ Хоминаий Эрон АҚШ ва Исроил билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўраётган бир пайтда Миллий хавфсизлик раҳбари Али Ларижонийга муҳим ваколатларни топширди — The New York Times.

Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Ларижоний амалда хавфсизлик соҳасидаги асосий амалиётлар, ҳарбий ва дипломатик ҳаракатларга раҳбарлик қилмоқда ҳамда президент Пизишкиённи иккинчи планга суриб қўйди.

"Ларижоний Эрон Қуролли кучларини юқори жанговар шай ҳолатга келтирди, стратегик нуқталарга ракета тизимларини жойлаштирди, ҳарбий машғулотлар ўтказди ва уруш вақтида тартибсизликларни бостириш учун ички хавфсизлик кучларини тайёрлади", дея ёзмоқда The New York Times.

Киритилди: Бугун 16:50. Ўқилди: 943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!