Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон расман Европа Иттифоқи мамлакатларининг денгиз ва ҳаво кучларини террорчи ташкилотлар деб тан олди

Эрон расман Европа Иттифоқи мамлакатларининг денгиз ва ҳаво кучларини террорчи ташкилотлар деб тан олди

Эрон Европа Иттифоқига аъзо барча давлатларнинг денгиз ва ҳаво кучларини террористик ташкилотлар деб эълон қилди.

Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига таяниб хабар берди.

Таъкидланишича, Теҳрон Европа Иттифоқи давлатларининг жорий йилнинг 19 февраль куни Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини (ИИҚК) деб эълон қилиш ҳақидаги "ноқонуний ва асоссиз" қарорига қарши жавоб чораларини кўрмоқда.

"Европа ҳукуматлари Эрон Ислом Республикаси қуролли кучларининг расмий бўлинмаларидан бири бўлган ИИҚКни БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари ва нормаларига зид бўлган террористик ташкилот деб эълон қилганлиги сабабли, Эрон ўзаро келишув асосида ҳаракат қилади", дейилади баёнотда.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳаракатлар Ислом Республикасининг ички қонунчилиги доирасида ва Европа ҳукуматлари томонидан халқаро ҳуқуқнинг аниқ бузилишига жавобан амалга оширилганини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 09:31. Ўқилди: 495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!