Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Сурия ҳукумат кучлари Қамишли аэропортини назоратга олди

Сурия ҳукумат кучлари Қамишли аэропортини назоратга олди

Сурия фуқаро авиацияси ва ҳаво транспорти бошқармаси Туркия билан чегарадош Ҳасака вилоятидаги Қамишли шаҳридаги халқаро аэропорт устидан назоратни ўрнатди.

Бу ҳақда бошқарма баёнотида эълон қилди.

Ушбу қарор Сурия ҳукумати ва Сурия Демократик Кучлари (СДК) ўртасида эришилган келишувни амалга ошириш доирасида қабул қилинди.

"Бўлим раҳбарлари аеропортнинг операцион, техник ва маъмурий имкониятларини баҳолаш ҳамда фуқаро авиациясининг энг юқори халқаро стандартларига мувофиқ операцияларни қайта тиклаш механизмларини муҳокама қилиш учун ташриф буюришди", дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январь ойида Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа ва СДК қўмондони Мазлум Абди гуруҳ жангчилари ҳукумат кучларига қўшилиши ва улар Суриянинг шимоли-шарқида ташкил этган ўзини ўзи бошқариш институтлари Сурия давлат тузилмаларининг бир қисмига айланиши тўғрисида келишувга эришдилар. Ҳужжатда Румеилан ва Ас-Сувайдиядаги нефть конлари, Қамишли аеропорти ва барча чегара ўтиш пунктлари Дамашқ назорати остига ўтиши белгиланган.

Киритилди: Бугун 09:40. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!