Бугун 3 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қуръадан кейин ЕЧЛ фаворитлари рўйхати тузилди

Қуръадан кейин ЕЧЛ фаворитлари рўйхати тузилди

Нуфузли Goal портали таҳлилчилари плей-офф босқичи қуръа ташлаш маросимидан сўнг Чемпионлар лигасининг 2024/2025 йилги мавсуми фаворитлари рейтингини тузиб чиқди. Бу босқичдаги жуфтликлардан бири "Манчестер Сити" ва "Реал Мадрид" эди.

Goal нашрига кўра, "Ливерпуль" Чемпионлар лигасининг асосий фаворити бўлиб қолмоқда. "Барселона" иккинчи ўринда, кучли учликни "Арсенал" якунлаб турибди. Кучли ўнталикка "Атлетико", "Интер", "Байер", "Бавария", "Аталанта", "ПСЖ" ва "Астон Вилла" киради.

"Реал Мадрид" рейтингда 13-ўринга тушиб кетди, "Манчестер Сити" эса ундан ҳам пастроқ, 14-ўринда.

"Реал Мадрид" ўтган мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанди.

Киритилди: 20:06 31.01.2025. Ўқилди: 1558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!