21 сентябрь куни ИИ Халқаро ҳунармандлар фестивали дастури доирасида Риштон туманида Халқаро ҳунармандчилик музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда хориж усталарининг кулолчилик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги ва бошқа йўналишдаги қўл меҳнати намуналари намойиш этилди.
Музейдан 40 дан ортиқ мамлакат ҳунармандлари томонидан яратилган ноёб асарлар жой олган.
Давлатимиз раҳбари томонидан қадимий ва бой анъаналарга эга тарихимиз, миллий ўзлигимиз рамзи бўлган ҳунармандчилик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда миллий ҳунармандчилик, халқ ижодиёти ва амалий санъатини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилиб, бу эса халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини сақлашга хизмат қилади.