Прокуратура суриштирув натижаларига кўра, мазкур ҳолат шахсий муаммолар сабабли содир бўлгани аниқланган ва жиноят иши қўзғатиш рад этилган. Шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида суитсидга қарши профилактика ишларини кучайтириш тавсия этилган.
“Ҳозирда талабалар турар жойларида хавфсизликни таъминлаш учун махсус қоидалар жорий этилди, кунлик назорат ва психологик кўмак йўлга қўйилди. Талабалар билан кенг қамровли суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг фикрлари ўрганилди”, дейилади хабарда.