Бугун 12 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қўқонда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Қўқонда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ис газидан заҳарланиш ҳолати кузатилди. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар бор. Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолатни тасдиқлади ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлигини билдирди.

Ҳодиса 2 апрел куни тонгда, соат 6:35 ларда Қўқон шаҳрининг Қаймоқли гузар маҳалласида содир бўлган. Маҳалла раиси Сирожиддин Мингбоевнинг маълум қилишича, эр-хотин ва уларнинг 3 фарзанди бир хонада ухлаган.

Ҳодиса оқибатида уй эгаси, 1991 йилда туғилган О.А. шаҳар шифохонасига ётқизилган. Унинг 1992 йилда туғилган турмуш ўртоғи М.А., 7 ва 1 ёшли ўғиллари ҳамда 6 ёшли қизи вафот этган.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.

Киритилди: 12:41 04.04.2025. Ўқилди: 1733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!