Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

“Қўқон хонлигининг Туркий халқлар давлатчилиги ривожи ва маданий меросида тутган ўрни” – Қўқон университетида нуфузли халқаро конференция ўтказилди

A A A
“Қўқон хонлигининг Туркий халқлар давлатчилиги ривожи ва маданий меросида тутган ўрни” – Қўқон университетида нуфузли халқаро конференция ўтказилди

Жорий йилнинг 8–10 июнь кунлари Қўқон университетида нуфузли халқаро анжуман – “Қўқон хонлигининг Туркий халқлар давлатчилиги ривожи ва маданий меросида тутган ўрни” мавзусида конференция ўтказилди.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Туркий давлатлар ташкилоти, ТУРКСОЙ, Тошкент давлат Шарқшунослик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Қўқон университети ҳамкорлигида ўтказилган халқаро конференцияда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон, Венгрия ва бошқа хорижий давлатлардан ҳамда Ўзбекистондан 20 нафардан ортиқ маърузачи, 30 га яқин олий таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва эксперт ҳамжамиятларининг 50 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этишди.

“Қўқон хонлигининг Туркий халқлар давлатчилиги ривожи ва маданий меросида тутган ўрни” – Қўқон университетида нуфузли халқаро конференция ўтказилди

“Қўқон хонлигининг Туркий халқлар давлатчилиги ривожи ва маданий меросида тутган ўрни” – Қўқон университетида нуфузли халқаро конференция ўтказилди

8 июнь куни Қўқон университетида барча хорижий меҳмонлар, жумладан, Истанбул университети, Aнқара университети, Хожаттепе университети, Боку давлат университети, Қозоғистоннинг ал-Фаробий Миллий университети, Бишкек Давлат университети, Туркманистоннинг Махтумқули номли давлат университети, Будапешт университети, Халқаро туркий маданият ташкилоти вакиллари, шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Aлишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети делегациялари эҳтиром билан кутиб олинди.

“Қўқон хонлигининг Туркий халқлар давлатчилиги ривожи ва маданий меросида тутган ўрни” – Қўқон университетида нуфузли халқаро конференция ўтказилди

Қўқон университетида нуфузли меҳмонлар учун кампус бўйлаб минитур ташкил этилди. Экскурсияда делегациялар аъзолари университетнинг ўқув бинолари, Students Hostel'лар, янги бунёд этилаётган Туризм факультети биноси лойиҳаси, универсал спорт мажмуаси, Aхборот-кутубхона маркази фаолияти, туркий халқлар мутафаккир-адибларининг бой меросига бағишлаб ўрнатилган “Тафаккур гулшани” монументи ва бошқа эътиборга молик жиҳатлар билан яқиндан танишдилар.

Конференцияда иштирок этган Турксой бош котиби Султан Раев Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев, Турксой бош котибининг Қирғизистон ва Туркиядаги маслаҳатчилари Бахтияр Тўхтаматов ҳамда Наврўзўғлу Вугар, Туркий давлатлар ташкилоти котиб ўринбосари Мирвохид Aзимов, Туркий давлатлар котиб ёрдамчилари Саидбек Болтабоев ва Шокиржон Раҳматовлар, Туркия ва Россия ҳамда Тошкентдан ташриф буюрган оммавий ахборот воситалари вакиллари, маърузачи профессор-олимларга ташриф, ташкилотчилик ва ҳамкорлик учун самимий миннатдорлик билдирди.

Конференция давомида хорижлик ва маҳаллий мутахассислар, профессорлар томонидан муҳим маърузалар қилинди. Хусусан, Турон фанлар академияси президенти, профессор Ҳайдарбек Бобобеков “Қўқон хонлиги тарихининг долзарб муаммолари”, Анқара университети профессори Üçлер Булдук “Hokand Hanlığında Emirileşkerlik Ve Emirileşker Alimkul" (Қўқон хонлигида Амирилашкарлик ва Амирилашкар Алимқул), Қирғизистон миллий фанлар академияси профессори Доолетбек Сапаралиев “Фергана без границ – мечта народов центральной Азии (Из истории кыргызско - узбекского взаимо-сотрудничества в XVIII веке и современность” (“Чегарасиз Фарғона – Марказий Осиё халқларининг орзуси (ХVIII аср ва ҳозирги қирғиз-ўзбек ҳамкорлиги тарихидан”), Оҳио Университй профессори Леви Скотт “The Rise and Fall of Khoqand: New Perspectives from Abroad” (“Хўқанднинг юксалиши ва қулаши: чет элдан янги истиқболлар”) (Видео маъруза) ва бошқа маърузаларда муаллифлар қимматли ва муҳим маълумотларни тақдим этишди.

9 июнь куни конференция иштирокчилари учун Фарғона вилояти Риштон туманида жойлашган Риштон кулолчилик маркази ва устахонларга ташриф амалга оширилди. Конференсия якуни арафасида меҳмонлар Қўқон шаҳар Ҳамза номидаги драма театрида Жиззах вилояти мусиқали театри томонидан Султон Раев асари асосида саҳналаштирилган “ТОЖ” психологик драмасини томоша қилишди.

Ўзбекистон — ўзига хос тарихга эга. Бундай конференциялар эса бу фикрни яна бир бор исботлайди.

Киритилди: 09:15 09.06.2022. Ўқилди: 3106 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!