Қўқон шаҳар. Фуқаро Ш.Қ ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 20 июль куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирган “Spark” русумли автомашинаси салонидан 600.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни И.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.