Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қўқон Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига киритилди

Қўқон Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига киритилди

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Халқаро амалий санъат фестивали доирасида Бутунжаҳон ҳунармандларининг Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича кенгаши раҳбари Гада Каддуми хоним Қўқон ҳокими Мъруф Усмоновга шаҳарнинг Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига (ўймакорлик йўналиши бўйича) киритилгани тўғрисидаги сертификатни топширди. Бу ҳада Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий хабар бермоқда.

Ушбу қувончли ҳодисага бағишланган тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов, “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этди.

Каддуми хоним ўз нутқида йиғилганларга халқ-амалий санъатини қўллаб-қувватлаётганликлари ҳамда халқ-амалий санъатни ривожлантириш давлат дастурига киритганликлари учун самимий миннатдорчилик билдирди.

 “Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга халқ-амалий санъатини қўллаб-қувватлаётганликлари ҳамда унга алоҳида эътибор қаратаётганликлари учун улкан ташаккуримни изҳор қиламан. Ўз маданият ва санъатини жаҳон ҳамжамияти олдида намойиш этиш – она ватанга бўлган муҳаббат ва ҳақиқий ватанпарварликдан далолат беради. Халқ-амалий санъатининг Ўзбекистон ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланиши Бутунжаҳон ҳунармандларининг Осиё-Тинч океани минтақаси кенгаши фаолиятига бўлган эҳтиром ҳамда умумий мақсад ва вазифаларни эътироф этиш белгисидир”, – деди Каддуми хоним.

Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига 2014 йилда асос солинган ва бугунга келиб, ундан дунёнинг 36 шаҳри ўрин олган. Таъкидлаш жоизки, Қўқон Марказий Осиё мамлакатлари кесимида Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига киритилган биринчи шаҳар бўлди. 

 

 

Киритилди: 15:55 14.09.2019. Ўқилди: 2170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!