Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг 2023 йил 10 февраль кунги ижро варақасига асосан қарздор Е.А исмли фуқародан ундирувчи К.П исмли шахс фойдасига қарамоғидаги бир нафар фарзанди таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент пулларини ундириш кўрсатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор алимент пулларини тўламасдан келганлиги ва чет давлатда юрганлиги сабабли 2023 йил 06 март куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Қарздор Е.А исмли шахс жорий йилнинг 26 июнь куни топилиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судига ўтказилган.
Қарздор Е.А.нинг 28 ой давр учун 44.836.760 сум қарздорлиги мавжуд бўлиб, жорий йилнинг 30 июнь куни ўтказилган суд жараёнида Қарздор Е.А юзага келган 44.836.760 сум қарздорликни нақд пул кўринишида ундирувчи К.П фойдасига тўлаб берган.