Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қумқўрғон туманидаги 27-мактабда болаларни йиғиб, қўшимча дарс ўтилаётгани ростми?

Қумқўрғон туманидаги 27-мактабда болаларни йиғиб, қўшимча дарс ўтилаётгани ростми?

Қумқўрғон туманидаги 27-мактабда болаларни йиғиб, қўшимча дарс ўтилаётгани айтиляпти. Мен биргина саволни ўртага ташламоқчиман: бу инсонларда Ўзбекистонда мактаблар нима мақсадда ёпилгани ҳақида тасаввур борми?

❗️ Ўрганиш жараёнида мазкур ҳолат бўйича эълон қилинган фотосурат нотўғри талқин қилингани ва нотўғри ахборот тарқалгани маълум бўлди.

Аслида Қумқўрғон туманидаги 27-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Т.Ш ўзининг туғилиб ўсган уйига, яъни Музработ тумани, Ат-Термизий маҳалласида яшовчи онасининг уйига борган. Т.Ш.нинг онаси набираларини уйда дарс қилиши ва спорт билан шуғулланиш жараёнларини бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатиш мақсадида фотосуратни эълон қилган.

Аммо ушбу фотосуратга нотўғри тавсиф берилиб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган — Дилшод Кенжаев, Халқ таълими вазири ўринбосари.

Киритилди: 18:22 30.03.2020. Ўқилди: 2772 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!