Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қулоқда шовқин эшитилиши касалликми?

Қулоқда шовқин эшитилиши касалликми?

✅ Қулоқда шовқин эшитилиши илмий тилда “тиннитус” деб номланади. Бу ҳолат тинч ва шовқинсиз ҳолатларда ҳам кузатилади. Қулоқдаги касалликлар ёки тиқилмалар, мигрен ва узоқ вақт давом этган шамоллашлар бунга сабаб бўлади.

🔸Касалликни ўз вақтида даволамаслик эшитишнинг пасайиши, қулоқ пардасининг яллиғланиши, бош оғриғи ва ҳаёт сифатининг пасайишига сабаб бўлади. Даволаш эса асосий сабабни бартараф этиш билан амалга оширилади.

🔹Касалликнинг олдини олиш учун вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтиш ва қулоқларни доим тоза сақлаш лозим. Тозалаш учун пахтали таёқчалардан кўп фойдаланиш тавсия этилмайди. Бу қулоқдаги тиқилмаларнинг янаям ичкарига киришига ва йиғилиб эшитиш йўлларининг беркилиб қолишига сабаб бўлади.

Киритилди: 02:40 14.11.2021. Ўқилди: 5500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!