Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь муҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

A A A
Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь  муҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Р. “Пахтачи” ОФЙ ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган уйида яширин цех ташкил қилиб, “Қаратаў”, “DAVIDOFF” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан жами 1 713 дона қалбаки акциз марка, 602 дона қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулоти, 21 770 дона бўш шиша, 150 литр спирт ва бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:30 09.08.2023. Ўқилди: 987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!