Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинди

Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинди


1️⃣Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжайли тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.К.нинг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, қўлбола усулда тайёрланган умумий баҳоси 20,6 млн сўмлик 588 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
2️⃣Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.М. Нукус шаҳри, “Каттагар” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарганлиги аниқланиб, ундан 338 дона акциз марка, 111 литр спирт, 90 дона “QR-код” маркировка, 90 дона “Қаратау” номли ароқ, бўш шиша идишлар ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
3️⃣Яна бир ҳолат, Департаментнинг Чироқчи тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Б. (муқаддам судланган) фуқаро У.Н.га қўлбола усулда тайёрланган истеъмолга яроқсиз 400 дона алкоголь маҳсулотларини 10 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:52 14.11.2025. Ўқилди: 563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!