Никарагуа ҳукумати майдаги воқеалардан сўнг БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО)ни тарк этишга қарор қилди. Бу қарор мамлакатнинг мухолифат газетаси "La Prensa"га матбуот эркинлиги ишига қўшган ҳиссаси учун мукофот берилганидан кейин қабул қилинди.
Бу маълумотни Quest-France газетаси келтирмоқда. Нашр хабарига кўра, ушбу мукофот Никарагуа президенти Даниэл Ортеганинг ғазабини қўзғатган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Никарагуа ҳукумати ФАОнинг озиқ-овқат бўйича ҳисоботини рад этгани ва бу ташкилотдан ҳам чиқишини эълон қилгани ҳақида хабар берилган эди.