Дунё ҳарбий салоҳияти бўйича давлатлар қиёсий таҳлилини ўтказувчи Global Firepower агентлиги янги рейтингни эълон қилди. Унга кўра, Россия армияси PowerIndex 0,0788 кўрсаткичи билан дунёдаги энг кучли армиялар орасида иккинчи ўринни қайд этди. Бу ҳақда Business Insider нашри маълумот берди.
Нашр таъкидлашича, Россия армиясининг ўхшаши йўқ анъанавий ҳарбий қудратидан ташқари, рейтинга киритилмаган улкан ядро арсенали ҳам мавжудлиги унга стратегик устунлик беради.
Шунингдек, Россия қатор йўналишларда — турли турдаги ҳарбий транспорт воситалари, қуроллар ва минадан ҳимоя қилиш тизимлари сони бўйича рестингнинг биринчи поғоналарида қайд этилган. Мамлакат миллий газ захиралари бўйича ҳам жаҳонда етакчи ҳисобланади.
Global Firepower рейтинги ҳарбий-иқтисодий салоҳият, инфратузилма, жойлашув ва ресурслар каби юздан ортиқ кўрсаткичларга асосланади.