Қозоғистонлик тадбиркор Тимур Турлов Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти этиб сайланди.
Самарқанд шаҳрида ўтказилган FIDE президентлик сайловида Турлов делегатларнинг 110 та овозини қўлга киритиб, ташкилот раҳбари лавозимига сайланди.
Маълумот учун, Тимур Турлов 2022 йилда Россия фуқаролигидан воз кечиб, Қозоғистон фуқаролигини олган. У 2023 йилдан буён Қозоғистон шахмат федерациясига раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Forbes маълумотига кўра, Турловнинг бойлиги 7,5 миллиард долларга баҳоланади.